Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метродаги «шилқим тиктокчи»лар 5 суткага қамалди

Метродаги «шилқим тиктокчи»лар 5 суткага қамалди

Тошкентда метрода қизларга тегажоғлик қилиб видео олган тиктокчиларга жазо тайинланди.

Бугун, 1 июн куни очиқ суд мажлисида Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К. К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 1 июндаги қарорига кўра Т. Р. ва К. К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг