Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамлар ўлимида ўзини айбдор санаётган Каллиханова. Тажимуратовга алданган айбдорлар. Ўзини ёмон ҳис қилган Тажимуратов

Одамлар ўлимида ўзини айбдор санаётган Каллиханова. Тажимуратовга алданган айбдорлар. Ўзини ёмон ҳис қилган Тажимуратов

Жорий йилнинг 28 ноябр куни Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари бошланган эди.

Очиқ суд жараёнларининг биринчи кунида Даўлетмурат Джиемуратов ўзининг илтимосномалари билан чиққан бўлса, иккинчи куни, яъни 29 ноябрда ўз сафидаги судланувчиларнинг ўзига қарши норозиликларига учради.

Бухоро вилояти суди ахборот хизмати раҳбари Нурбек Аҳмедовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси вазифасида ишлаган Ахмет Сметуллаев суд тергови давомида сўроқ қилинганида Даўлетмурат Джиемуратовнинг «Мен президент бўламан», деган ваъдаларига ишонгани ва унга алдангани, ўз айбига иқрорлигини маълум қилиб, ўз хатти-ҳаракатларидан пушаймон эканини билдирган.

Худди шунингдек, судланувчи  Лолагул Каллиханова ҳам ўз кўрсатмаларида  Даўлетмурат Джиемуратовга қарши ўз норозилигини билдирган.

«Даўлетмурат Джиемуратовнинг Нукус шаҳрида митинг ўтказиш ҳақида Жўқорғи Кенгес раиси номига ариза қолдирганлиги ҳақидаги хабарига алданганимни тан оламан. Унинг сўзларига ишондим. Ўз хатти-ҳаракатларим билан аҳолининг бунчалик даражада кўтарилиб кетишини билмаган эдим», — деган Лолагул Каллиханова ўз кўрсатмасида.

У бу қилмишлари оқибатида одамлар вафот этгани, уларнинг ўлимида эса ўзини ҳам айбдор деб билишини, шу сабабли ўзини кечирмаслигини, ўзига қўйилган барча  айбловларни тўлиқ тан олишини билдирган. 

Шунингдек, суд жараёнларининг иккинчи кунида судланувчилар Бахтияр Кадирбергенов, Сейдабулла Медетов, Саиипназар Каипов, Полат Шамшетов ҳам кўрсатма беришган.

«Суд жараёнларининг учинчи кунида ҳам судланувчиларнинг деярли барчаси июль бошида бўлган воқеаларда Даулетмурат Тажимуратов айбдорлигини, у тарқатган видеомурожаатлар сабаб одамлар кўчага чиқишганини таъкидлашди. Бундан ташқари, Тажимуратовга эргашиб, катта хатога йўл қўйишганидан пушаймонликларини билдиришиб,  халқдан ва президентдан кечирим сўрашди», — деди вилоят суди ахборот хизмати раҳбари «Xabar.uz»га берган интервьюсида.

Суд жараёнларининг учинчи кунида Даулетмурат Джиемуратов, Нурлан Найипов, Султанбек Каипов, Полат Нурниязов, Арислан Темирханов ва Бердах Генжебаевлар кўрсатма беришган.

«Суд жараёнлари давомида Даулетмурат Тажимуратов ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Икки маротаба бурни қонаши оқибатида ҳолсизланди. Шу боис суд ишида танаффус эълон қилинди. Суд жараёнлари давом этади», — деди Нурбек Аҳмедов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг