Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тажимуратовни елкасида кўтариб борган шахс судда уни «фирибгар» деб атади

Тажимуратовни елкасида кўтариб борган шахс судда уни «фирибгар» деб атади

Бугун соат 9:00да Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи куни ўз ишини  бошлади.

Суд ишида айбланувчи А. Турданов  кўрсатма берди. У 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтқазиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

Судланувчи бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширгани, уни ҳеч ким мажбурламагани ҳақида гапирди.

Азамат Турданов, шунингдек, Д. Тажимуратовга қарши кўрсатма берди.  У Тажимуратовни  «фирибгар» ва «жиноятчи» деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ судланувчиларга қандай айблар қўйилаётгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг