Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Шаҳрисабздаги мудҳиш ҳодиса бўйича терговни бошлади

Прокуратура Шаҳрисабздаги мудҳиш ҳодиса бўйича терговни бошлади

Фото: Xabar.uz

24 ноябрь куни Болалар омбудсманига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи вояга етмаган Ч.Т. нинг мурожаати келиб тушган.

Қайд этилишича, 2009 йилда туғилган бу қизалоқни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т.га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган.

«Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганди. Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилди ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилди.

Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт.

Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида.

Бу оғир жиноятнинг қурбони бўлган боланинг манфаатлари тўлиқ равишда таъминланади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг