Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёликларни ҳақорат қилган ресторан ходими жаримага тортилди

Қашқадарёликларни ҳақорат қилган ресторан ходими жаримага тортилди

Тошкентдаги «Magic City» ҳудудида жойлашган «Chaman» номли ресторан ходими қашқадарёликларни «ресторанда ўтиришга хос одамлар эмас» дейиши ортидан жаримага тортилди.

Аввалроқ «Chaman armenian food» ресторани иш юритувчиси ва мижоз ўртасидаги ёзишма ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар аралашди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ўтказган текширувда ресторан ходими маҳаллийчиликка йўл қўйгани тасдиқланган. Ресторан бошқарувчиси ИИБга чақирилиб, ундан изоҳ олинган. У ўз тушунтиришида хатога йўл қўйилганини тан олган.

Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 41-моддасига (Ҳақорат қилиш) биноан ресторан иш юритувчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг