Қудратхўжаев Хоразмга юборилиши мумкин
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) директори Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқалган айни хабарни МИБ ва прокуратурадаги манбаларимиз тасдиқлагани йўқ, шу баробарида инкор ҳам этмади. Айтишдики, шунақа гаплар бор, аммо тегишли буйруқ чиқмагунча бир нима дейиш қийин...
Ҳарбий прокуратурада суяги қотган Ботир Қудратхўжаев Сурхондарё ва Тошкент шаҳар прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган. Прокурорлар учун «оғир ҳудуд» ҳисобланмиш ҳар икки жойда «гапи чиқмай» ишлаган Б. Қудратхўжаев 2017 йилда янги ташкил этилиб, мақоми Бош прокурор ўринбосарига тенглаштирилган Мажбурий ижро бюроси директори этиб тайинланганди.
Шу пайтгача Хоразм вилояти прокурори вазифасини адо этиб келган Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурорлигига тайинланганидан хабарингиз бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter