Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Олий суди раиси вафот этди

Россия Олий суди раиси вафот этди

Москвада Россия Олий суди раиси Вячеслав Лебедев узоқ давом этган касалликдан кейин 81 ёшида вафот этди.

Вячеслав Лебедев 1991 йилнинг декабридан бери Россия Олий суди раиси лавозимида ишлаб келган.

Бугун, 24 февраль куни Россия Олий суди раиси вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу вазифани Петр Серков бажаради.

Петр Серков Олий суд Президиуми аъзоси, 2009 йилдан эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Россия президенти Владимир Путин Олий суд раиси Вячеслав Лебедевнинг вафоти муносабати ҳамдардлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг