Taftish.uz нашри ходимлари қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда «Taftish.uz» сайти бутун таҳририяти билан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 168-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб бир қатор шахслар процессуал тартибда ушланган.
Хусусан, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда Taftish.uz интернет нашри ходимлари — 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Ҳамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ва 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов қўлга олинган.
Айни пайтда ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси ҳамда 244/6-моддасида назарда тутилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Расмий ахборотда ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши айтилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter