ИИББ фуқаронинг тинчлигини бузган маст эркак бўйича маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ўзга хонадон эшигини сабабсиз тақиллатиб, фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат 00.15 ларда Юнусобод тумани, 11-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, 1995 йилда туғилган, маст ҳолатда бўлган Т.И. шу уйда яшовчи 1974 йилда туғилган С.И. нинг хонадон эшигини тортиб, қўнғироқни бир неча маротаба чалган ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter