Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёпилган «Жаслиқ» қайси ташкилотга берилади?

Ёпилган «Жаслиқ» қайси ташкилотга берилади?

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.

«Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш —мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзуида ўтказилган тадбирда Олий суд, Бош прокуратура, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг шахсан биринчи раҳбарлари иштирок этди. 

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Асосан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини  янаяда самарали ҳимоя қилиш, конституциявий тамойилларга қатъий риоя  этиш масалалари доирасида фикр алмашилган мазкур тадбирда  мутасаддилар ОАВ ходимларининг қатор саволларига жавоб қайтарди.

Хусусан, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов «Жаслиқ» номи билан «тилга тушган» Қорақалпоғистондаги жазо ўташ муассасасининг ёпилиши арафасида у ерда қанча маҳкум қолгани ҳамда  мазкур «зона»нинг кейинги тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди: «Ҳаммага маълум, «Жаслиқ» колонияси ёпилди! Бу ерда сақланаётган 361 нафар маҳкум бошқа жазони ўташ колонияларига ўтказилган. «Жаслиқ» бино-иншоотлари қайси ташкилотга берилиши масаласи яқин келажакда ҳал этиладиган масала».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг