Ўзбекистон Россия газ компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди
Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда «Reuters» «Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга асосланиб ёзмоқда.
«Лукойл» Ўзбекистонда «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Унда қазиб олинган газ асосан Хитойга экспорт қилинади.
Шамсумаров сўзларига кўра, қарз қазиб олинган газнинг барчаси чет элга экспорт қилиниши керак бўлса ҳам, маълум бир қисми Ўзбекистон бозорига йўналтириши сабабли вужудга келган.
Лукойл вице-президенти компания ҳозирда Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард кубометр газ қазиб олишини маълум қилган. Компания мамлакатдаги лойиҳалар учун 8 миллиард доллар инвестиция ётқизган ва 4 миллиард долларни аллақачон қайтарган.
2004 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган Лукойл 2020 йилгача газ қазиб чиқаришни 16 миллиард кубометрга етказган. Булардан 8 миллиарди Қамдимдан, 6 милларди Ҳисор, 3 миллиарди Хаузакдан қазиб олиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter