Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
«Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент қарори (ПҚ–398-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
- умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
- бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter