Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Умурзоқов йиғилиш ўтказди

Сардор Умурзоқов йиғилиш ўтказди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида акциядорлари 71 давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банки бўлган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг Йиллик йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирда 2000 га яқин хорижий ҳукумат вакиллари, трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, халқаро молия институтлари ва банклари раҳбарлари, иқтисодиёт, инвестициялар, молия ва технологиялар соҳасидаги экспертлар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир давомида жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган тенденциялар муҳокама қилинади, шунингдек, Банк амалиёти ва молиявий фаолияти билан боғлиқ институционал масалалар кўриб чиқилади. Йиғилиш доирасида халқаро ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.

Ташкилий қўмита раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ушбу тадбирни ўтказиш жойи сифатида мамлакатимиз танланиши Ўзбекистоннинг ЕТТБ учун ҳамкор давлат сифатида муҳим аҳамият касб этиши, Банк билан кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, шунингдек, ЕТТБ акциядорлари томонидан Ўзбекистоннинг кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақиятининг эътироф этилганидан далолат беришини қайд этди.

Йиғилиш давомида йирик тадбирга тайёргарлик ишларининг жорий ҳолати ўрганилди, уни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ечимлари ишлаб чиқилди, унинг кун тартиби муҳокама қилинди, масъул вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш алгоритмлари белгилаб олинди.

Масъул раҳбарларга Йиғилишнинг ишбилармонлик дастурини шакллантириш, шаҳар инфратузилмасини тайёрлаш, хорижий делегациялар вакиллари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, расмий ва норасмий тадбирларни ташкил этиш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг