Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилади

Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилади

Иллюстратив фото.

«Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «The International Company for water and power projects» (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва «Acwa Power Sirdarya» МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди.

Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Қарор билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотади.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

- кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

- Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг