Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилда 37,5 мингдан ортиқ никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган

2025 йилда 37,5 мингдан ортиқ никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган

2025 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид 70 535 та иш кўрилган.

Олий суд ҳисоботида қайд этилишича, кўриб тамомланган ишларнинг 37 544 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 24 244 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 6 239 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 508 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида энг кўп фуқаролик низолари Тошкент шаҳар, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида кўрилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 206 399 таси битимлар (олди-сотди, кредит, қарз ва бошқалар), 70 535 таси никоҳдан ажратиш, 26 960 таси уй-жой муносабатлари, 19 914 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 12 982 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг