Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади

Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади

Жорий йил 19 августдаги «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан аҳолига неврологик ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш;
  • соҳадаги тиббиёт ва таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2025–2032 йиллар этиб белгиланган.

Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги JICA кўмагида япониялик мутахассислар гуруҳини жалб этиш учун Япониянинг «Yakuzemi Information Education Center» консалтинг компанияси билан хорижий валютада 1 йил муддатга шартнома имзолаши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг