Акмал Шукуровни озодликка чиқарган судяларнинг ваколати тугатилди
Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судя лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунованинг ваколатлари ҳам тугатилди.
Президентнинг 2025 йил 25 декабрдаги фармойишларига мувофиқ:
Мирзажонов Муроджон Кодирович– ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек:
Ғаниев Фарходжон Боқижонович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раиси лавозимидан озод этилди.
Абабакиров Муроджон Абдуқохорович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter