Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирига ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича маслаҳатчи тайинланди

АКТ вазирига ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича маслаҳатчи тайинланди

Камола Шавкатовна Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У АКТ вазирлигида ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

Камола Шавкатовна Собирова (Раҳмонова) 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда масъул вазифаларда давом эттирган.

У рус, инглиз ва испан тилларини билади. Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Қайд этиш лозим, вазирликнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Шерзод Ахматов ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг