Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Саъдуллаев агентлик директори этиб тайинланди

Алишер Саъдуллаев агентлик директори этиб тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Президент қарори (ПҚ-4780-сон, 10.07.2020 й.) билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди (ПФ-6023-сон,10.07.2020 й.).

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг