Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

ПА раҳбари ўринбосари бўлинмасига лойиҳа координатори тайинланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Администрация раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. 

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Шаҳзодбек Каримович Курбаниязов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Илҳом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг