Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими қимматбаҳо машина олди

Андижон ҳокими қимматбаҳо машина олди

Фото: Водий бозор канали

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов яна жамоатчилик эътибори марказида. Бу сафар у қимматбаҳо хизмат машинаси олгани билан кўпчиликни ўзига қаратди.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда Андижон кўчаларини тўлдириб юрган қоп-қора ва яп-янги «TAHOE» автомобили  суратлари пайдо бўлди. Мазкур улов вилоят ҳокимининг навбатдаги хизмат машинаси экани айтилаётир. Бунга далил тариқасида «TAHOE»га  «ҳокимга тегишли»  60 001 ААА давлат рақами қадалгани кўрсатилмоқда.

Яқинда ҳоким бир интервьюда «Prado» (ЖИП) хизмат машинасидан фойдаланишини айтар экан, бу «вилоятнинг обрўси» эканини урғулаб, у шахсий эмаслигини ҳам қистириб ўтганди. Хизмат машинаси шахсий мулк эмас, тўғри. Бироқ у солиқ тўловчилар пулига харид қилиниши эътиборга олинса, қимматбаҳо хизмат машинасидан кўра маҳаллий бюджет маблағини тежаб-тергаб, хайрли юмушга сарфлаш ҳокимга ҳам, ҳудудга ҳам  кўпроқ обрў олиб келади.

Янги «TAHOE»нинг нархи эса нақ 795 миллион сўм эканидан кўпларнинг хабари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг