Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун етти ҳудудда ёмғир ёғиши кутилади

Бугун етти ҳудудда ёмғир ёғиши кутилади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ, шимолда 3-8° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан  ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг