Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат солиқ қўмитасига раис тайинланди

Давлат солиқ қўмитасига раис тайинланди

Бугун, 11 май куни Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетиб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мусаев Беҳзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бугун жамоага уни расман таништирган.

Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг