Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналист Абдусамад Йўлдошев вафот этди

Журналист Абдусамад Йўлдошев вафот этди

Таниқли журналист, меҳнат фахрийси Абдусамад Йўлдошев 86 ёшида вафот этди. 

Абдусамад Йўлдошев 1940 йили Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида туғилган. Кўп йиллар Ўзбекистон радиоси, «Халқ сўзи», «Тошкент ҳақиқати» газеталарида турли вазифаларда – мухбир, бўлим бошлиғи, бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

Абдусамад Йўлдошев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Яратган марҳумнинг сўнгги манзилини кенг ва ёруғ қилсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг