Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китобхонлик тадбирлари, ҳатто кутубхоначилар жиддий, нега ?

Китобхонлик тадбирлари, ҳатто кутубхоначилар жиддий, нега ?

фото: интернет, очиқ манба

Кутубхоналар, китобхонлик, китобга оид тадбир ҳақидаги бирон пост, подкаст ёки материалга кўзим тушса доим бир нарсага ҳайрон бўламан. 

Кутубхоначилар жиддий (ҳатто бир хил кийимда), жавонларда китоблар ўта жиддий ҳолатда,  болалар қўлларидаги китоблар ҳам ўта жиддий бўлади.  «Ёш китобхон» танловинику гапирмаса бўлади, у ерда ҳақиқий жанговор муҳит – жиддийликни ҳатто сайловларда ҳам кўрмайсиз.

Китоб ва унга бўлган муносабат бизларда негадир жиддийликни, қандайдир доноликни талаб қиладигандек. Китоб ўқийсанми, демак сен яхшисан, китоб ўқиб ёмон бўла олмайсан, ёмон бўлсанг китоб ўқий олмайсан – ўтир, «5»  баҳо.

Бундай ёндашув менга ўтган асрларни эслатади. Ўтган асрдаку гаджетлар бўлмаган ва бир амаллаб мана шу жиддийлик билан болаларни жалб қилса бўлар эди. Лекин бугун гаджетлар ранг-баранглиги-ю, позитив эмоцияга тўлиб кетганлигини инобатга оладиган бўлсак, бугунги кутубхоналаримиз ва китобга оид тадбирларимиз қандай қилиб болаларни жалб қилишларига ишонмоқдалар?

Болалар кутубхоналари, болалар китоблари, болалар китобларига оид ҳар қандай тадбир ва материал болани хурсанд қилиш ёки кўнглини  олишни мақсад қилган бўлиши керак эмасми? Болани психологияси борку... Наҳотки биз бунга беъэтибор бўлган ҳолда юз йилдан бери кўриниши ўзгармаётган китобхонликка оид тадбир ва материалларни қилишда давом этаверамиз...

                                                                                                  Динара Мўминова, болалар ёзувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг