Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миграция агентлигининг Фарғона вилояти собиқ раҳбари 90 минг доллар пора олгани аниқланди

Миграция агентлигининг Фарғона вилояти собиқ раҳбари 90 минг доллар пора олгани аниқланди

Фото: РИА Новости

Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилмоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари Б.Х. 8 нафар фуқарони имтиҳонлардан ўтказиб, Корея давлатига ишга юбориши учун 90 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.А. ва Ш.Х. 22 нафар фуқарони Корея давлатига ишга юборишларини айтиб, 34 200 АҚШ доллари ва 79,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.А. (муқаддам судланган) 6 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 32 250 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.Х. 6 нафар фуқарони Корея давлатга ишга юбориши учун 19 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли била қўлга киритганлиги аниқланиб, фуқаро Ж.М.дан олган 6 000 АҚШ доллари ҳисобидан 700 минг сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.М. фуқаро А.Ғ.ни Корея давлатига ишга юбориши учун 12 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. фуқаро Ж.Ж.ни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.А. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига юбориши учун 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.И. (муқаддам судланган) гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Л.Н.ни Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишини айтиб, 5 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Фориш тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Х. фуқаро Н.Э.ни Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг