Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари ҳам огоҳлантирилди

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари ҳам огоҳлантирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган.

Синтетик наркотикларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўлов криптовалютада бўлаётгани, нарколабораториялар мамлакат ичида очилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, қонунчиликда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳам аниқ кўрсатилмаган. Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Эндиликда агентликнинг масъулияти кучайтирилиб, унга мутасадди идоралар ишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳо бериш ваколати берилади. Агентлик барча куч ва воситаларга эга бўлади.

Агентлик раҳбари Р.Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.

1999 йилда қабул қилинган наркотиклар ҳақидаги қонунни янгидан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг