Назорат инспекцияси ҳайдовчиларни икки маҳсулотдан огоҳлантирди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Қашқадарё вилоят бўлими томонидан Қарши шаҳридаги «Осиё» автомобилларга эҳтиёт қисмлар бозорида «BIO COIL» антифризи ҳамда ойна тозаловчи суюқлиги маҳсулотлари бўйича назорат хариди ўтказилди.
Назорат хариди доирасида олинган маҳсулотлар аккредитацияланган лабораторияда синовдан ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, антифриз маҳсулоти амалдаги техник регламентлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Мазкур маҳсулотнинг паст иссиқлик ўтказувчанлиги двигателнинг қизиб кетишига ҳамда айрим деталлар занглашига олиб келиши мумкин.
Шунингдек,«BIO COIL» ойна тозаловчи суюқлиги қиш мавсумида музлаши, шиша ювиш тизимининг ишдан чиқишига ва ҳайдовчининг кўриш майдонини чеклашига сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд. Таркибида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддалар бўлиши ҳам истисно этилмайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter