Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

Фото: Xabar.uz

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

«Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида» ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3742-сон, 05.01.2026 й.). 

Низом нотариуслар томонидан жисмоний ёки юридик шахснинг вакили нотариал идорага келмаганда масофадан видеоконференцалоқа режими орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, нотариал ҳаракатлар видеоконференцалоқа режимида E-notarius.uz ахборот портали ҳамда Notarius автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тасдиқланади.

Мурожаат қилувчи нотариал ҳаракатни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш учун электрон тармоқдан фойдаланиш шартлари билан танишади ва розилигини тасдиқлайди.

Мурожжат қилувчи электрон тармоқда тасдиқлашни сўраётган нотариал ҳаракатнинг номини аниқ кўрсатади ва зарур маълумотларни тўлдиради.

Нотариус мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида уни ўрганиб чиқади ҳамда унда камчиликлар мавжуд ёки йўқлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Нотариус билан шахсий мулоқот давомида нотариал ҳаракат тарафлари жойлашган жойда улардан бошқа шахсларнинг бўлмаслиги, улар жойлашган жой шовқиндан холи, ёруғ бўлиши ва видеотасвир тиниқ кўриниши шарт.

Нотариал ҳаракат лойиҳаси имзолаш учун тайёр бўлгандан сўнг нотариус томонидан тарафларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлдари, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатнинг мазмуни ва оқибатлари тушунтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг