Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати 2–7° илиқ бўлади

Бугун ҳаво ҳарорати 2–7° илиқ бўлади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2–7° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3–5° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ – 2° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг