Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчилар учун субсидияга аризалар 20 апрелдан бошланади

Ўқитувчилар учун субсидияга аризалар 20 апрелдан бошланади

Фото: Xabar.uz

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади. 

Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрел куни соат 14:00 да бошланади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. 

Субсидияда ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак. 

Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Субсидия аризалари орқали 15 банкдан ипотека кредити расмийлаштирилиш мумкин. Банклар рўйхати бу ерда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу субсидия тартиби 19 феврал куни олий тоифали ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори (ВМҚ–69-сон) билан белгиланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг