Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун кучли ёғингарчилик ва туман тушиши кутилмоқда

Бугун кучли ёғингарчилик ва туман тушиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° iliq бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг