Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон энг арзон электр энергияси бўйича ўнталикка кирди

Ўзбекистон энг арзон электр энергияси бўйича ўнталикка кирди

Фото:«Xabar.uz»

Марказий Осиёнинг учта давлати аҳоли учун энг арзон электр энергияси бўйича дунёнинг етакчи ўнталигига кирди. Бу ҳақда Британиянинг Cable.co.uk портали маълум қилди.

Ресурс мутахассислари 230 мамлакат электр энергияси нархларини таҳлил қилишган. Маълум бўлишича, энг арзон энергия манбалари Шимолий ва Марказий Африка мамлакатларида, шунингдек, Марказий Осиёнинг уч мамлакатида қайд этилган.

Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаб, етакчилик қилмоқда. Қирғизистонликлар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Тожикистон 6-ўринда, бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этади.

7-ўринни эгаллаган Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 доллар эканлиги қайд этилган. Рейтингда яна бир қўшнимиз Қозоғистон (0,039 доллар) 16-ўринни эгаллаган.

Дунёдаги энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг чекка оролларида, шунингдек, Германия ва Сомалида қайд этилган. Ушбу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 дан 0,69 долларгача тўлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг