Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик талаба Япониянинг Олимпия стадионида аёлни зўрлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Ўзбекистонлик талаба Япониянинг Олимпия стадионида аёлни зўрлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Фото: «PA-EFE/FRANCK ROBICHON»

Япония полицияси Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган Токио миллий стадионида аёлни зўрлаганликда гумон қилинаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда якшанба куни Kyodo агентлигига таяниб ТАСС хабар берди.

Маълумотларга кўра, аёл Олимпия ўйинларини ўтказиш билан алоқадор бўлган. Ҳибсга олинган шахс стадионда оммавий ахборот воситалари ходимларини озиқ-овқат билан таъминлайдиган фирма томонидан ёлланган талаба бўлган.

Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия туфайли мусобақа бир йилга қолдирилди, энди улар 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Ташкилотчилар ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди. Япониянинг олтита префектурасида, шу жумладан, Токиода бўлиб ўтадиган тадбирларга маҳаллий томошабинлар ҳам киритилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг