Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзННТМА Кенгаши раисига ўринбосарлар сайланди

ЎзННТМА Кенгаши раисига ўринбосарлар сайланди

Жўрабоев Иброҳимжон Илҳомжон ўғли Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

И. Жўрабоев "Sapienza University of Rome" университетининг магистратура босқичини тамомлаган. "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти ҳисобланади.

У ушбу лавозимига сайлангунга қадар Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингек, Исмоилов Самандар Абдиҳаким ўғли Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

​С. Исмоилов Буюк Британия Леиcестер университетининг магистратура босқичини тамомлаган. ​"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендианти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг