Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сайловда қонун бузилиши ҳолати бўлдими?» — Бош прокурор маълумот берди

«Сайловда қонун бузилиши ҳолати бўлдими?» — Бош прокурор маълумот берди

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Мен ҳам ўзимни шу мамлакатнинг тақдирига даҳлдор деб ҳисоблайман. Ҳар бир овоз аҳамиятли. Тонгда 494-сонли сайлов учаскасида оилам билан овоз бердик. Сайлов мамлакатдаги энг муҳим сиёсий жараён», — дейди Бош Прокурор.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, соат 15:00 ҳолатига кўра, сайловга оид қонун бузилиш ҳолатлари учрамади ва бу ўйича мурожаатлар келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжуманлари тўғридан-тўғри «Ўзбекистон 24», «УзРепорт» телеканалларида ўзбек тилида ҳамда «Оилавий» телеканалида - ўзбек ва рус тилларида эфирга узатиб борилмоқда.

Ниғматилла Йўлдошев кимки қонун бузилишига гувоҳ бўлса, 1007 рақамига маълум қилишларини сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг