Сербия динари, турк лираси: Ўзбекистон бўйлаб валютафурушлар ушланди
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Х. фуқаро К.Ш.га 4 000 АҚШ долларини 48,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 138 АҚШ доллари, 16 030 Россия рубли, 19,8 сўм, 100 Сербия динари, 5 Туркия лираси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Қ. (муқаддам судланган) 4 000 АҚШ долларини 48,4 млн сўмга фуқаро У.Ю.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро К.О.га 4 000 АҚШ долларини 48 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. ва бошқалар фуқаро Г.О.га 38 460 тожик сомонини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter