Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сербияда қийин аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

Сербияда қийин аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

Сербиядаги Элчихона консуллигига қашқадарёлик ҳамюртлар Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ватандошлар Ўзбекистонга авиачипта сотиб олиш учун молиявий маблағи йўқлигини маълум қилган. Уларнинг сўзларига кўра, юзага келган ҳолатга серб иш берувчиси уларни белгиланган тартибда расмийлаштирмагани ва улар билан меҳнат шартномаси тузмагани сабаб бўлган.

Оқибатда ватандошлар иш ҳақини ололмай, уч ой ишлагандан сўнг моддий қийин аҳволга тушиб қолган. Улар Ватанга қайтиш учун молиявий имконияти йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Элчихона консуллик бўлими Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам жамғармаси билан фуқароларга авиачипта харид қилиш бўйича фикр алмашган.

Келишув натижаларига кўра, ҳамюртларга Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар бепул асосда сотиб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг