Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Совуқ об-ҳаво яқинлашиб келмоқда — Ўзгидромет

Совуқ об-ҳаво яқинлашиб келмоқда — Ўзгидромет

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб келаётганидан огоҳлантирди

Мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич бўлади ва антициклон кириб келиш даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади.

Натижада, атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг (PM2,5/PM10) тўпланиши кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давомида сақланиб туради. 

Сўнг антициклоннинг таъсири кучайиб боради ва 16–17 январ кунларига келиб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди. 

Шу билан бирга, антициклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади.

Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг