Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спиртли ичимликлар ракни келтириб чиқаради — шифокор

Спиртли ичимликлар ракни келтириб чиқаради — шифокор

Спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш, улар таркибидаги канцерогенлар туфайли саратон ривожланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда онколог-терапевт Марина Шорина маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, кўплаб озиқ-овқат ва ичимликлар канцерогенларни ўз ичига олади - бу ҳужайралар ДНКсидаги ўзгаришларни қўзғатадиган хавфли моддалар. Шунингдек, улар саратон касаллигига айланиш хавфини оширади.

«Канцерогенлар, биринчи навбатда, алкоголли ичимликлар ва улар таркибидаги этанолдир. Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, жигар, йўғон ичак, тўғри ичак ва сут безлари саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин», — дейди Шорина.

Онколог транс ёғлар ҳам организм учун хавфли эканлигини таъкидлади. Улар маргаринда, унинг асосида тайёрланган маҳсулотларда ва ярим тайёр маҳсулотларда мавжуд. Бундан ташқари, ёғ кислоталари гўшт, балиқ ва сабзавотлар чуқур қовурилганда пайдо бўлади. Саратон касаллигидан ташқари, транс ёғлари диабет ва юрак-қон томир патологияларининг пайдо бўлишига олиб келади. Қизил ва қайта ишланган гўштлар ҳам кенг тарқалган канцерогенлар ҳисобланади. 

Пестицидлар, оғир металлар ёки бошқа зарарли моддалар билан ифлосланган овқатлар ҳам саратон ривожланиш хавфини оширади. Марина Шоринанинг сўзларига кўра, саратон хавфини камайтириш учун гўшт ва ширинликлардан воз кечиш шарт эмас. Тананинг эҳтиёжларини қондирадиган мувозанатли овқатланиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг