Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Uzbekistan Airways 30 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways 30 фоизгача чегирма эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Uzbekistan Airways катта чегирма ҳақида маълумот берди.

Компания ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан авиакомпания йўналишлар тармоғининг барча йўналишлари учун тарифларга 30 фоизгача чегирма тақдим этмоқда. 

«Акция фақат бир кун – 28 январда амал қилади. Таклифдан фойдаланишга улгуриб қолинг ва кейинги саёҳатингизни ҳозироқ режалаштиринг», дейилади авиакомпания хабарида. 

Чипталарни booking.uzairways.com сайтида, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ҳамда агентларда топиш мумкин. 

Чегирма фақат тарифга тегишли. Солиқ ва йиғимлар алоҳида тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг