Янги вазир тайинланди
Президентнинг тегишли фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳожибоев Абдуҳаким Мўминович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаб, сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2003 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» унвони ҳамда 2020 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазир лавозимидан бўшатилган Алишер Шодмонов бошқа вазифада иш бошлагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter