Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати давлат рўйхатидан ўтди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати давлат рўйхатидан ўтди

Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

2019 йилнинг 25 январь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази хабар берди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий мақсади ислоҳотлар, шу жумладан Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш, фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш ҳисобланади. 

Жумладан, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, фуқаролар, айниқса ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида бирлаштириш, Давлат дастурларида режалаштирилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, ривожланиш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш, таҳлилий шарҳлар ва таклифлар тайёрлаш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан узвий алоқаларни ўрнатиш каби қатор йўналишларда фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг раиси этиб бундан аввал «Тараққиёт стратегияси» маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган Акмал Бурханов тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг