Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Роналду бошчилигидаги Португалияга ютқазди

Ўзбекистон Роналду бошчилигидаги Португалияга ютқазди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Португалия терма жамоасига қарши ўйини якунланди. Криштиану Роналду бошчилигидаги жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ португаллар устунликни қўлга олди. Криштиану Роналду 6- ва 39-дақиқаларда гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Яна бир голни 17-дақиқада Нуну Мендеш киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Азизжон Ғаниев томонидан урилган гол VAR орқали текширувдан сўнг бекор қилинди — ҳужум вақтида қоидабузарлик қайд этилди.

60-дақиқада бурчак тўпидан узатилган тўп ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга тегиб, дарвозага кириб кетди. 87-дақиқада эса Рафаэл Леау ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Португалия – Ўзбекистон 5:0

Голлар: 1:0 – 6, Криштиану Роналду (Жоау Канселу), 2:0 – 17, Нуну Мендеш, 3:0 – 39, Криштиану Роналду (Бруну Фернандеш), 4:0 – 60, Абдувоҳид Неъматов (автогол), 5:0 – 88, Рафаэл Леау.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг