Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал Сулаймоний ҳақидаги махфий маълумотларни АҚШга ким етказгани ошкор бўлди

Генерал Сулаймоний ҳақидаги махфий маълумотларни АҚШга ким етказгани ошкор бўлди

Фото: AP

Эрон расмий идоралари генерал Қосим Сулаймоний ҳақидаги махфий маълумотларни АҚШ жосуслик хизматига ким етказганини очиқлади. Маълум бўлишича, Эрон фуқароси Маҳмуд Мусавий Мажид АҚШ Марказий разведка бошқармаси ҳамда Исроил ташқи жосуслик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган. Генералнинг қаерда экани ҳақидаги маълумот ҳам Қўшма Штатлар жосуслик идорасига ана шу шахс томонидан сиздирилган.

Mehr ахборот агентлигининг Эрон Олий суди расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилийга таяниб хабар беришича, Маҳмуд Мусавий Мажид пул эвазига ғаним давлатлар жосуслик идоралари билан ҳамкорлик қилган.

Исмоилийга кўра, хиёнатда айбланган фуқаро ўлим жазосига ҳукм этилган ва жазо яқин фурсатда ижро этилади.

Эрон ислом республикасидаги нуфузли генераллардан бири, жанговар “ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний жорий йил 3 январь куни Бағдодда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари авиаҳужуми пайти ўлдирилди. Сулаймоний билан бирга эронлик бир неча қудратли ҳарбийлар, жумладан, Абу Маҳди ал-Муҳандис ҳам маҳв этилди.

2012 йилдан бери хорижий мамлкатларда, хусусан, Сурия ҳамда Ироқда ҳарбий операцияларга бошчилик қилиб келган Сулаймонийнинг ўлими Эронда миллий мотам ўлароқ қабул қилинди. Марҳум қўмондоннинг дафн маросимида миллионлаб эронликлар, жумладан, мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоменеи қатнашди.

Аввал хабар берганимиздек, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги мураккаб дипломатик муносабатлар генералнинг ўлими ортидан янада таранглашди, икки мамлакат ҳатто  уруш ҳолатига келиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг