«Қўшниларнинг аҳволига тушиб қолмайлик» — мутахассис аҳолини жиддий огоҳлантирди
Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилгани хабар қилинганди.
Матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бутун республика «қизил ҳудуд»га айлантирилганини маълум қилди.
Мутахассислар 10 июлдан жорий этилаётган карантин чоралари ҳозирги вақтда жуда зарурлигини қайд этишди.
Хусусан, ҳозир кунда касалланиш кўпайгани сабабли тест жавобларини олишга 2-3 кун, баъзида 1 ҳафтагача вақт кетаётгани, бу вақт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
«Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан яна 60та ПЗР аппаратиолиб келинди. Улардан фойдаланишга шифокорлар ўқитилмоқда. Уларни қўямиз, сонини кўпайтирамиз, лекин юқтириш занжирини ҳозир бўлмасак, эртага кунига 350 тамас, 1000 тадан, худо кўрсатмасин, 1500 тадан касаллик қўшила бошласа, унда бизда соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ коллапсга тушади.
Қўшниларнинг аҳволига келиб қоламиз. Кўргандурсиз, касалларни кўтариб келишяптию, касалхонани эшигини таққиллатишяпти. Лекин улар эшикни очишаётганиям йўқ. Чунки жой ҳам йўқ, илож ҳам йўқ, дори-дармон ҳам йўқ. Дорихоналар ёпиқ, койка ўринлари йўқ. Яқинлари касални кўтариб қаерга боришни билишмайди. Бу — коллапс. Шунга келмаслиги учун 20 кунга карантин чоралари кучайтириляпти. Бир ой, 2 ой эмас, атига 20 кун халқимиз тўғри тушуниб, карантин қоидаларига амал қилишса, занжирларни узиб олсак, фожиали асоратларнинг олдини олган бўламиз», — деди Ҳабибулла Оқилов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter