Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек узуми Россия чегарасидан қайтарилди

Ўзбек узуми Россия чегарасидан қайтарилди

Фото: «Trans.ru»

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабарда бу юк Екатеринбургга олиб кетилаётгани айтилади.

Товар 25 август куни Челябинск — Кустанай трассасида тўхтатилган. Текшириб аниқланишича, узум Ўзбекистондан Туркистон вилояти орқали олиб келинаётган бўлган. Бироқ қадоқларда ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳақида маркировка бўлмаган.

Жаримага тортилган юк ташувчи машинаси рулини яна Қозоғистон томонга буришга мажбур бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг