Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Актриса Доно Бобохонова вафот этди

Актриса Доно Бобохонова вафот этди

Фото: Kino-teatr

Актриса Доно Бобохонова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди. 

У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актрисаси эди. Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бабаханова) 1946 йилнинг 20 ноябр куни Қозоғистонда таваллуд топган. 

1970 йил А. Н. Островский номидаги Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтининг «Мусиқали театр актёрлиги» бўлимини тамомлаган. 

У «Бозор кўрмаган йигит» да она,«Аразласанг, ўламан» да қайнона,«Чол ва набира» да Собира, «Тилим қурсин» да совчи ролларини ижро этган. Театрда ҳам ўнлаб ролларни ўйнаган. 

Xabar.uz марҳум актрисанинг яқинларида таъзия билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг