Эҳромлардан ҳам кўҳна: Туркияда 11 минг йиллик қабр топилди

Туркияда археологлар илк бронза ва неолит даврига оид олтита қабрни топишди, деб хабар берди Arkeonews. Бу топилмалар мазкур ҳудуддаги илк ўтроқ жамиятларнинг дафн маросимлари, ижтимоий ҳаёти ва маданий алоқаларидан дарак беради.
Қазишма ишлари Чаноққалъа университети амалий фанлар факултети доценти Саваш Сариалтун раҳбарлигида олиб борилди. Май ойида бошланган ва беш ой давом этган қазилмалар натижасида меъморий қолдиқлар ва қабрлар топилди.
«Олтита қабрнинг бештаси илк бронза даврига, биттаси 11 минг йил аввалги неолит даврига тегишли. Бу топилмалар бизга Чайоню жамоаси қишлоқ хўжалиги пайдо бўлишидан мураккаб жамиятларга қандай ўтганини тушунишда ёрдам беради», — деди Сариалтун.

Тигр (Дажла) дарёси яқинида жойлашган Чайонюда 1964 йилдан бери узлуксиз қазиш ишлари олиб борилади, бу жой илк қишлоқ хўжалиги ёдгорлиги сифатида тан олинган. Унинг аҳолиси биринчилардан бўлиб ўсимлик ва ҳайвонларни хонакилаштирган ва милоддан аввалги 10 000 йилларда кўчманчи ҳаёт тарзидан узоқлашган.
Археологлар 1964 йилда Чайоню 600 дан ортиқ инсон скелетини топишган, уларнинг аксарияти неолит даврига мансуб. Сўнгги топилган олтита қабр неолит ва илк бронза даври ўртасидаги хронологик бўшлиқни тўлдиришда ёрдам беради ва бу масканда аҳоли узлуксиз яшаб келганига далил бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter