Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил августидаги суд буйруғига асосан қарздор Б.М.дан ундирувчи М.А. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Олтинкўл туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент тўловлари ўз вақтида ундирилиб келинган. Қарздор Б.М 42 млн сўм алимент пулларини тўлаш билан бирга фарзандларининг келажаги учун янада барқарорроқ ва манфаатли ечимни таклиф қилди.
Томонлар ўзаро келишувга эришиб, Б.М. икки нафар фарзандлари вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига Олтинкўл тумани, Марказ маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадонни ундирувчи М.А. номига расмийлаштириб берди.
Ушбу ҳолат фарзандлар манфаатини биринчи ўринга қўйган, масъулиятли ва ижобий ёндашув намунаси сифатида эътироф этилади. Бундай амалий келишувлар нафақат суд ва ижро жараёнларини енгиллаштиради, балки болаларнинг барқарор муҳитда ўсишига ҳам хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter